Британиялик машҳур жарроҳнинг уйидан минглаб одам суяклари топилди
Олам
−
01 Октябрь 2020
32508Таниқли британиялик жарроҳ Дерек Макминн яширинча инсон суякларини йиғиб келгани маълум бўлди. У сиёсатчи, спортчи ва машҳурларни даволагани билан машҳур.
Маълум бўлишича, МакминнингВустерширдаги уйидан ва Бирмингемдаги офисидан 5 мингдан ортиқ суяк топилган. Улар аввал беморларн протезлаш вақтида олиб ташланган. Бу ҳақда “The Independent” хабар берди.
Таъкидланишича, жарроҳ суякларни 1990-йиллардан “коллекция” қила бошлаган ва беморларнинг суягидан фойдаланиши бўйича уларнинг фикрлари билан қизиқмаган.
Шифохона ходимлари шифокорнинг ғайритабиий хоббиларини билган ва унга ёрдам кўрсатган.
Макминнинг ўзи тиббиёт муассасаси раҳбариятига суякларни сақлашини айтган. У пенсияда ақлнинг теранлигини сақлаш учун суякларни ўрганмоқчи бўлганини айтган.
Бироқ эндиликда иш полициягача борган ва текширув бошланган. Жарроҳ инсон тўқималари тўғрисидаги қонунни бузишда айбланиши мумкин.