Британияда тоза ҳавони сотиш бошланди
Бу қизиқ
−
25 Декабрь 2020
9769Буюк Британиянинг "My Baggage" компанияси тоза ҳавони шиша идишларга тўлдириб сота бошлади.
Хабарга кўра, компания багаж (юк) етказиб бериш билан шуғулланади.
Компания 11 йилдан буён ўз фаолиятини олиб боради. Унинг асосий мижозлари хорижга чиқувчи талабалар, эмигрантлар ва спорт жамоалари ҳисобланади.
Яқинда эса компания янгиликка қўл урган. У Англия, Шотландия, Уэльс ва Шимолий Ирландиянинг тоза ҳавосини шиша идишларга тўлдириб сотишни бошлаган. Тоза ҳавони сотиб олувчилар хорижга кетганда ўз ватани ҳавосидан тўйиб нафас олиши мумкин бўлади.
Қайд этилишича, тоза ҳаво тўлдирилган 0,5 литрлик шиша нархи 33 доллар. Бундан ташқари, компания махсус буюртмалар орқали исталган мамлакатнинг ҳавосини келтириб беришга ваъда берган.
Маълумот ўрнида, "My Baggage" бунгача "Лондон метроси ҳавоси" ва "Fish and Chip" ресторани ҳидларини ҳам шишага жойлаб сотган.
Аввалроқ, Уолл-стритдаги (Нью-Йорк) Америка фонд биржаси биринчи марта сув билан савдо қилишни бошлагани ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси