Британияда Назарбоевнинг қизи ва куёвига тегишли кўчмас мулклар фош этилди
Олам
−
03 Сентябрь 2023
10624Буюк Британия ҳукумати Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев оиласининг офшор компанияларда рўйхатдан ўтган Лондондаги 40,3 миллион фунт стерлингга тенг мулки ҳақидаги маълумотларни ошкор қилди. Бу ҳақда “Times” газетаси хабар берди.
Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан Буюк Британия расмийлари томонидан жорий қилинган янги қоидаларга кўра, мамлакатда мулкка эга бўлган хорижий компаниялар якуний мулкдорни эълон қилиши керак.
Бу Буюк Британиядаги ҳашаматли қасрларга эга бўлганлар ҳақидаги маълумотларни оффшор компаниялар орқали ошкор қилиш мақсадида қилинган. Илгари бу маълумотлар махфий ҳисобланган.
Нурсултон Назарбоевнинг тўнғич қизи Дариға Британия ҳукумати реестрига кўра, Лондон шимолидаги 9,3 миллион фунтлик уйга ва Челсида 31 миллион фунтлик иккита квартирага эга. Мулк Панамадаги Tropicana Assets Foundation ва Villa Magna Foundation оффшор компанияларида рўйхатдан ўтган.
Шунингдек, Назарбоевнинг куёви Тимур Қулибоев 2007 йилда Беркширдаги Саннингхилл-паркдаги мулкни шаҳзода Эндрюдан офшор компанияси орқали 15 миллион фунт стерлингга сотиб олган.
Бундан ташқари, Қулибоев Гайд-парк яқинидаги 1,5 миллион фунт стерлинглик кўчмас мулкка ҳам эга.
LiveБарчаси