Британия Яқин Шарққа яна минг аскарини жойлаштирди. Вазият жиддийлашяптими?
Олам
−
07 Декабрь 2023
10815Британия Яқин Шарққа қўшимча 1000 нафар аскарини жойлаштирди. Бу ҳақда Буюк Британия Мудофаа вазири Грант Шэппсга таяниб, "The Times of Israel" хабар берди.
Нашрга кўра, Британия кучлари гуманитар ёрдам саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш ва у ердаги вазиятни барқарорлаштиришга ёрдам бериш учун минтақага кўчириляпти.
Бундан ташқари, шу ҳафта Грант Шэппснинг Исроилга ташрифи ҳам кутилмоқда. Унинг қироллик армияси бош штаби раҳбари Тони Радакин ҳамроҳлигида Кипр, Исроил ва Фаластинга бориши маълум бўлган.
"Бу ҳафта менинг ташрифим Ғазода ҳаётни сақлаб қолиш учун муҳим бўлган инсонпарварлик ёрдамининг етказилишини тезлаштириш ва қолган барча гаровга олинганларни озод этилишини муҳокама қилишга қаратилади", деган вазир бу ҳақда баёнот бериб.
Шэппс Исроил Мудофаа вазири Йоав Галлант билан "ҳозирги хавфсизлик ҳолати ва Исроилнинг кейинги қадамларини кўриб чиқмоқчи" ҳамда Фаластин маъмурияти вазири генерал Зиёд Ҳаб Ал-Риҳ билан "Ғарбий Соҳилдаги фаластинликлар масаласида ҳам гаплашишни режалаштирган.
LiveБарчаси