Британия Яқин Шарққа яна минг аскарини жойлаштирди. Вазият жиддийлашяптими?
World
−
07 December 2023 11848 1 minute
Британия Яқин Шарққа қўшимча 1000 нафар аскарини жойлаштирди. Бу ҳақда Буюк Британия Мудофаа вазири Грант Шэппсга таяниб, "The Times of Israel" хабар берди.
Нашрга кўра, Британия кучлари гуманитар ёрдам саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш ва у ердаги вазиятни барқарорлаштиришга ёрдам бериш учун минтақага кўчириляпти.
Бундан ташқари, шу ҳафта Грант Шэппснинг Исроилга ташрифи ҳам кутилмоқда. Унинг қироллик армияси бош штаби раҳбари Тони Радакин ҳамроҳлигида Кипр, Исроил ва Фаластинга бориши маълум бўлган.
"Бу ҳафта менинг ташрифим Ғазода ҳаётни сақлаб қолиш учун муҳим бўлган инсонпарварлик ёрдамининг етказилишини тезлаштириш ва қолган барча гаровга олинганларни озод этилишини муҳокама қилишга қаратилади", деган вазир бу ҳақда баёнот бериб.
Шэппс Исроил Мудофаа вазири Йоав Галлант билан "ҳозирги хавфсизлик ҳолати ва Исроилнинг кейинги қадамларини кўриб чиқмоқчи" ҳамда Фаластин маъмурияти вазири генерал Зиёд Ҳаб Ал-Риҳ билан "Ғарбий Соҳилдаги фаластинликлар масаласида ҳам гаплашишни режалаштирган.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September