Британия Украинага рекорд даражадаги ҳарбий ёрдам пакетини узатади
Олам
−
12 Май
8656Буюк Британия Украинага уруш бошланганидан бери энг катта ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этади. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги кеча, 11 май куни Х ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида маълум қилди.
Қайд этилишича, ёрдамнинг навбатдаги партияси тўрт миллион ўқ-дори, 1600 дан ортиқ зарба берувчи ва зенит-ракеталар, шунингдек, 400 та техника, жумладан, 162 та зирҳли техника ва 78 та ер усти техникасидан иборат бўлади.
Ўз навбатида, Европа Иттифоқи Украина учун хавфсизлик кафолатлари, бу давлатга сиёсий, ҳарбий ва иқтисодий ёрдам кўрсатиш борасида келишиб олгани маълум бўлган. “Welt am Sonntag” ҳафталик газетаси қўлга киритган ҳужжатга кўра, Европа Иттифоқи Украинага янги ҳужумлар содир бўлган тақдирда Киев билан зудлик билан маслаҳатлашувлар ўтказилишини кафолатлайди. Шу билан бирга, янги ҳужумлар содир бўлган тақдирда Украина армияси томонида европалик аскарларнинг иштироки билвосита истисно қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 10 май куни Россия ҳарбийларининг Харьков вилояти чегарасига ҳужуми бошланганди. Президент Владимир Зеленский Ғарбдаги ҳамкорларини Украина ҳимоячиларига ваъда қилинган қуролларни ўз вақтида етказиб беришда қўллаб-қувватлашни давом эттиришга чақирди. АҚШ Президенти Жо Байден эса Киевга 400 миллион долларгача ҳарбий ёрдам ажратиш ҳақидаги фармонни имзолади. Шунингдек, АҚШ Давлат департаменти Украинага учта HIMARS қурилмасини зудлик билан сотишга рухсат берди.
LiveБарчаси