Британия Украинада йўқ қилинган Россия танкларини текширмоқда

Олам

image

Украинадаги жангларда ишдан чиққан бир неча Россия танклари Буюк Британияга келтирилди ва ҳарбий экспертлар томонидан ўрганилмоқда. Бу ҳақда бугун, 18 июль куни Британия Қуролли кучлари мудофаа штаби бошлиғи адмирал Энтони Радакинга таяниб, “The Daily Telegraph” газетаси хабар берди.

“Бу жуда муҳим, чунки биз Россиядан ёки бошқа давлатдан мамлакатларимиз учун хавфли бўлиши мумкин бўлган асбоб-ускуналар қўлимизга тушганда, бир-биримиз билан маълумот алмашадиган давлатлар гуруҳидамиз. Бизда ишлайдиган олимлар профессионал даражада бошқа давлат фойдаланиши мумкин бўлган ҳар бир кичик детални таҳлил қилади. Бу бизга чет эл технологиясининг ишлаши, унга қарши туриш, зирҳни самаралироқ қилиш, уларнинг алоқа тизимларини қандай бузишимиз мумкинлигини тушунишга ёрдам беради”, дейди Энтони Радакин.

Қайд этилишича, Россия ускуналари кимёвий ва биологик қуролларни ўрганишга ихтисослашган Портон-Даун технопарки ҳудудидаги ҳарбий илмий-техник лаборатория ходимларига топширилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина Британия танк

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг