Британия Россиянинг 18 миллиард фунт стерлинглик активларини музлатиб қўйди

Олам

image

Бугун, 10 ноябрь куни Буюк Британия ҳукумати Россиянинг Украинага бостириб кирганидан бери рус олигархлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг 18 миллиардлик фунт стерлингга тенг активларини музлатиб қўйганини маълум қилди.

Британинг Молия вазирлигининг таркибига кирувчи Молиявий санкцияларни амалга ошириш бошқармаси маълумотларига кўра, Россия Ливия ва Эронни ортда қолдириб, Британия томонидан энг кўп санкцияланган давлатига айланган. Россиянинг музлатилган активлари бошқа барча давлатларникини қўшиб ҳисоблаганда ҳам улардан 6 миллиард фунтга кўпроқдир.

Ғазначиликнинг иқтисодий котиби Эндрю Гриффитнинг таъкидлашича, Буюк Британия Россияга нисбатан энг қаттиқ чекловларни киритмоқда.

“Биз Россияга нисбатан энг қаттиқ санкцияларни киритдик ва бу уларнинг уруш машинасини ишдан чиқармоқда. Бизнинг мақсадимиз аниқ. Биз Путиннинг бу шафқатсиз урушда муваффақият қозонишига йўл қўймаймиз”, деган Гриффит.

Британия ҳозиргача россиялик 1200 дан ортиқ жисмоний шахслар ва 120 дан ортиқ юридик шахсларга санкция жорий қилган. Жумладан, Британия ҳукумати таниқли бизнесменлар ва уларнинг компанияларини, шунингдек, таниқли сиёсатчиларни нишонга олган.

Маълумот учун, Буюк Британия ҳукумати жорий йилнинг 24 февралидан, яъни Москва Украинага қўшин киритган кундан бошлаб Россиянинг активларини музлатиш ва бошқа шу каби санкцияларни жорий қила бошлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Буюк Британия Эндрю Гриффит

Баҳолаганлар

45

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг