Британия Россиядан воз кечган миллиардерни “қора рўйхат”идан ўчирди

Олам

image

Россия фуқаролигидан воз кечган миллиардер Игорь Макаров Британиянинг санкциялар рўйхатидан ўчирилди. Бу ҳақда Буюк Британия ғазначилиги эълон қилган ҳужжатга таяниб, ТАСС хабар берди.

Қайд этилишича, Британия Молия вазирлигининг бундай қарорга келиш сабаблари ошкор қилинмаган. Бунгача қироллик россиялик тадбиркор Олег Тиньков ва “Открытие” банки бошқаруви аъзоларидан бири сифатида қора рўйхатга киритилган Сергей Стогниенкога нисбатан илгари жорий қилинган санкцияларни бекор қилганди.

"Игорь Макаров рўйхатдан чиқарилди. Энди унга нисбатан активларни мусодара қилиш ва ишончли хизматларни кўрсатишни тақиқлаш билан боғлиқ жазолар қўлланилмайди", дейилади баёнотда.

Сарвар Хуррамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия Британия миллиардер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг