Британия ва Франция элчилари Россия ТИВга чақиртирилди

Олам

image

Москвадаги Буюк Британия элчиси Найжел Кейси ва Франция элчиси Пьер Леви бугун, 6 май куни Россия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди. Бу ҳақда ТИВга таяниб, маҳаллий нашрлар хабар берди.

Элчилар нима сабабдан чақиртирилгани ҳозирча очиқланмаган. Дастлаб Британия элчиси Смоленская майдонидаги дипломатик бинога келган. Найжел Кейси ОАВга изоҳ бермасдан Ташқи ишлар вазирлиги биносига йўл олган. У ичкарида 30 дақиқача қолган ва матбуотнинг саволларига жавоб бермасдан вазирликни тарк этган.

Пьер Леви эса ТИВда 40 дақиқага яқин вақт ўтказган ва у ҳам журналистлар билан гаплашишдан бош тортган.

Франциянинг Москвадаги элчиси Пьер Леви

Қайд этиш жоизки, ўтган ҳафтада Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Киевга ташрифи чоғида Украинанинг Россия ичидаги нишонларга Британия қуроллари ёрдамида зарба беришини қўллаб-қувватлаган. Кэмерон етказиб берилган асбоб-ускуналардан қандай фойдаланиш бўйича қарор Украинага тегишли эканини ва Киев жавоб зарба беришга “мутлақ ҳақли” эканини айтган. Франция Президенти Эммануэль Макрон эса Украинага қўшин юбориш ҳақдаги гапини такрорлаган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ юқоридаги баёнотлар фонида Россия ядро қуроли бўйича машғулотлар ўтказишини эълон қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Франция Буюк Британия элчи Найжел Кейси Пьер Леви

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made