Британия 47 йил олдин бузилган шартнома учун Эронга товон тўлайди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Эрон ва Буюк Британия 1979 йилда етказиб берилмаган танклар учун Теҳронга 400 миллион фунт стерлинг (535 миллион доллар) қарзни тўлаш бўйича принципиал келишувга эришди. Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Али Боғери Кони маълум қилди. 

“Қарзни қайтаришнинг асосий масаласи ва унинг даражаси келишиб олинди, бироқ тўлов усули ва жараёни масаласи ҳалигача ҳал этилмаган”, деган Европа бўйлаб сафари чоғида эронлик дипломат.

Маълумот ўрнида, 2012 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Халқаро Суди Буюк Британияни 1974 йилда International Military Services (IMS) ва Эрон ўртасида Англия томонидан тўхтатилган шартнома учун Эронга товон тўлашга чақирди. Бу келишувга кўра, компания Эронга 1000 донадан ортиқ Британия танкларини етказиб беришга мажбур бўлган, бироқ 1979 йилда Эронда рўй берган инқилоб ва ҳокимият ўзгариши сабабли Лондон шартнома шартларини бажаришдан бош тортган. Теҳрон ҳалигача товон ололмаган. Британия расмийлари Эрон Мудофаа вазирлиги санкциялар остида қолгани учун қарзни тўлай олмаётганликларини даъво қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Британия

Баҳолаганлар

190

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг