Британия ҳусийларга қарши урушини давом эттиради – Дэвид Кэмерон
Олам
−
23 Январь
2797Буюк Британия ҳусийларнинг ҳарбий салоҳиятини камайтириш учун Ямандаги нишонларга зарба беришда давом этади. Бу ҳақда Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон BBC'га берган интервьюсида маълум қилди.
“Биз уларни тўхтатишда давом этишимиз ҳақида аниқ сигнал юбордик”, дейди Кэмерон.
Унинг сўзларига кўра, Буюк Британия ва Америка Қўшма Штатларининг қўшма зарбалари ҳусийларнинг ҳарбий салоҳиятини камайтиришга ёрдам бермоқда.
Кэмерон ҳусийларнинг фуқаролик кемаларига уюштирган ҳужумларини “қабул қилиб бўлмайдиган ва ноқонуний” деб атади. Унинг қўшимча қилишича, Лондон ва Вашингтон “кўрилаётган қадамларни қўллаб-қувватлайдиган” коалиция яратиш устида ишламоқда. Шу билан бирга, Кэмерон ҳусийларнинг ҳаракатларини Ғазо секторидаги можаро билан боғлашдан бош тортди.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 23 январга ўтар кечаси Буюк Британия ва АҚШ ҳусийларнинг позицияларига қарши расман тасдиқланган иккинчи қўшма зарбаларни бошлаганди. Уларнинг асосий нишонлари ҳусийларнинг ерости омборлари ва ракета учириш ва ҳаводан кузатув билан боғлиқ объектлари бўлган. Томонлар ҳусий нишонларини бомбардимон қилиш орқали “Қизил денгизда барқарорликни тиклаш” ва минтақада навигация эркинлигини таъминлаш ниятида эканликларини айтмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь