Британия Ҳукумати Борис Жонсонга совға қилинган вино, икра ва футуристик ўйинни олиб қўйди

Олам 4246
image

Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон ўзига совға қилинган вино, икра, зайтун ёғи, шахматга ўхшаш футуристик ўйин, қимматбаҳо ручка ва унинг тутқичи, шотланд вискиси, сурат ва ҳайкалдан маҳрум бўлди.

Гап шундаки, Британия Ҳукумати аъзоларига 140 фунт стерлингдан (2 272 640 сўм) қиммат совға олиши мумкин эмас. “The Independent” нашрининг ёзишича, Жонсоннинг барча совғаси мусодара қилинган. Венгрия Ҳукуматининг совғаси бўлган вино очилгани учун утилизация қилинди.

Коронавирус пандемияси сабаб жорий этилган чекловлар Буюк Британия иқтисодиётига кучли зарба бермоқда. Миллионлаб иш ўрни қисқариши ва қироллик сўнгги юз йилда илк бор жиддий иқтисодий инқирозга дуч келиши кутилмоқда. Молиявий танглик сабаб ҳукумат харажатлари камайтирилиши тарафдори бўлган аҳоли сони ошиб бормоқда.

Ҳукумат маълумотига кўра, Бош вазир сўнгги ойларда етакчи ОАВ ва хайрия ташкилотлари вакиллари билан учрашган. Жумладан, 19 май куни Жонсон “The Telegraph Group” раҳбарлари Эйдан Баркли ва Ховард Баркли билан учрашган. Икки кун ўтиб эса Daily Telegraph муҳаррири Крис Эванс билан кўришган.

Шунингдек, 19 май куни Ҳукумат раҳбари Билл ва Мелинда Гейтс билан учрашиб, коронавирусга қарши курашиш ва яқинлашаётган вакция бўйига глобал саммитни муҳокама қилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 116
Рейтинг: 3
t
×