BRICS саммитида ёпиқ эшиклар ортида нима муҳокама қилинди?

Олам

image

Кеча, 22 август куни Йохеннесбургдаги BRICS саммитининг биринчи кунида бизнес-форум бўлиб ўтди. Кечқурун, форумнинг якуний сессиясида давлатлар раҳбарлари унинг иштирокчиларига мурожаат қилди ва шундан сўнг BRICS’га аъзо давлатлар етакчилари ёпиқ мажлисда муҳокамани бошлади. Бу ҳақда дипломатик доираларига таяниб, ТАСС хабар қилди.

Айтилишича, ёпиқ эшиклар ортида ўтган мажлисда ҳозирги жаҳон сиёсатининг энг муҳим тарафлари, шунингдек, BRICS’ни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилган.  

“Summer Place меҳмонхона мажмуасида ёпиқ эшиклар ортида ўтказилган йиғилишнинг олдиндан келишилган кун тартиби йўқ эди. Унда ҳар бир иштирокчи бир-бири билан муҳокама қилиш учун зарур деб ҳисоблаган ҳар қандай масалани кўтариши мумкин”, дейди манба.

Саммитга раислик қилаётган Жанубий Африка Президенти Сирил Рамафоса Summer Place’даги йиғилишга кетаётиб, у ерда BRICS’га янги аъзо давлатларни қабул қилиш орқали кенгайтириш истиқболи муҳокама қилинишини айтган.

Муҳокамалардан маълум бўлишича, BRICS етакчилари 3-5 давлат учун ташкилотга аъзолик истиқболини очишга мойил. Бугунги кунга қадар 22 давлат BRICS’га аъзо бўлиш учун расмий ариза топширган.

Бугун, 23 август куни эрталаб бўлиб ўтадиган саммитнинг ялпи мажлиси кун тартибига ҳам BRICS’ни кенгайтириш масаласи киритилган. Шундан сўнг, Рамафоса матбуот анжуманида сўзга чиқиб, BRICS раҳбарларининг ташкилотни кенгайтириш тўғрисидаги қарорини эълон қилиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

BRICS Йохеннесбург

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг