Бред Питт Анжелина Жолини судга берди 

Олам 20275
image

Голливуд актёри Бред Питт ўзининг собиқ рафиқаси Анжелина Жолини россиялик тадбиркорга қўшма вино ишлаб чиқарувчи хўжалигини яширинча сотганликда айблаб, судга берди. Бу ҳақда TMZ суд ҳужжатларига таяниб хабар берган.  

2021 йил июль ойида Жоли Питт билан қўшма активларни сотишга қўйилган вақтинчалик тақиқни бекор қилиш учун судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Хусусан, актриса Францияда Nouvel виносини ишлаб чиқарувчи Miraval Chateau компаниясидаги улушини сотувга қўймоқчи бўлган. 

Сентябрь ойида Питт собиқ хотинига харидорнинг номзодини шахсан маъқуллаш шарти билан ўз улушини сотишга рухсат берган. Бироқ, бир ой ўтгач, Питт вино ишлаб чиқарувчи хўжаликнинг ярми россиялик тадбиркор Юрий Шефлер томонидан назорат қилинадиган спиртли ичимликлар компанияси Stoli Group филиали томонидан сотиб олинганини билиб ҳайратда қолган. 

Питтнинг таъкидлашича, Жоли келишувга унинг розилигини олмаган ва тафсилотларни атайлаб ундан яширган. 

“Актёр янги шерик раҳбариятга тартибсизлик олиб келганидан шикоят қилмоқда”, деб ёзади нашр. 

Актёр суддан битимни бекор қилишни сўраяпти. Шунингдек, у етказилган зарар учун товон пули олиш ниятида. 

Маълумот ўрнида, Питт ва Жоли 2019 йилда ажрашган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1136
Рейтинг: 3
Теглар
t
×