Анжелина Жоли Львовга борди (фоторепортаж)
Олам
−
01 Май 2022
20825Америкалик актриса, БМТнинг қочқинлар бўйича махсус вакили Анжелина Жоли кеча, 30 апрель куни Украинага борди.
Биринчи бўлиб, у қаҳва ичиш учун кирган кафесида эътибор марказига тушган. Кейин актриса Львовдаги қочқинлар билан суҳбатлашган.
Интернетда тарқалган видеога кўра, у қочқинлардан бирининг қўлидан ушлаб суҳбатлашган. Суҳбат давомида Жоли кўз ёшларини тийиб туролмаган.
“Анжелина Жоли Львов кўчаларида оддий одамлар билан мулоқот қилди. Унинг Украинага келишида бевосита иштирок этган шахс сифатида мен бу саёҳатни ўзига хос деб аташим мумкин”, деб ёзган украиналик журналист Сергей Лешенко.
Голливуд юлдузи уруш майдонига оддий кенг кулранг шим, оқ футболка, кулранг свитер ва қора палтода ташриф буюрган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь