Бразилия терма жамоаси мураббийлиги учун яна бир жиддий номзод пайдо бўлди
Спорт
−
18 Апрель 2023 9410 1 дақиқа
Римнинг “Рома” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Бразилия терма жамоасини бошқариши мумкин. Бу ҳақда “The Athletic” хабар берди.
Манбага кўра, Бразилия футбол конфедерацияси айни дамда ушбу лавозимга асосий номзод бўлган “Реал” бош мураббийи Карло Анчелоттига қизиқиш билдирмоқда. Аммо агар улар италиялик мураббий билан келиша олмаса, Моуриньо варианти кўриб чиқилади.
Моуриньо “Рома”ни 2021 йилдан буён бошқариб келмоқда. Мутахассис ва клуб ўртасидаги шартнома 2024 йилгача мўлжалланган.

30 та турдан сўнг “Рома” 56 очко билан Италия чемпионати турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда. Жамоа пешқадам “Наполи”дан 19 очко ортда қолмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь