Бразилия Президенти Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини Гитлер жиноятларига қиёслади

Олам

image

Бразилия Президенти Луис Инасиу Лула да Силва Исроилнинг Ғазо секторидаги тажовузини геноцид деб атади ва уни Адольф Гитлернинг ҳаракатларига қиёслади. Бу ҳақда Бразилиянинг “Canal Gov” телеканали хабар берди.

“Ғазо секторида Фаластин халқи билан содир бўлаётган воқеалар тарихда мисли кўрилмаган. Аниқроғи, бу Гитлер яҳудийларни ўлдиришга қарор қилганида содир бўлган”, деган сиёсатчи Аддис-Абебадаги Африка Иттифоқининг 37-саммити чоғида.

Да Силванинг сўзларига кўра, Ғазо секторидаги воқеалар уруш эмас, балки геноциддир.

Эслатиб ўтамиз, январь ойи охирида Халқаро суд Исроил Ғазо секторида геноциднинг олдини олиш учун барча зарур чораларни кўриши керак, деган қарорга келганди. Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Халқаро суднинг ушбу қароридан сўнг, яҳудий давлати халқаро ҳуқуққа риоя қилган ҳолда фуқароларни ҲАМАСдан ҳимоя қилиш учун ҳаракат қилаётганини айтди.

Бундан олдин Исроил Кнессети (парламенти)нинг консерватив “Ликуд” сиёсий партиясидан ўнг қанот аъзоси Нассим Ватури Исроил армиясини “Ғазо секторини ёқиб юборишга” чақирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бразилия Исроил Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг