Бразилия Неймар учун хайрлашув учрашувини ташкил этишни режалаштирмоқда
Спорт
−
30 июл 858 1 дақиқа
Бразилия футбол конфедерацияси (CBF) ҳужумчи Неймарнинг миллий терма жамоадаги фаолиятига бағишланган хайрлашув учрашувини ташкил этиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Манба маълумотига кўра, мазкур ташаббус ҳозирча дастлабки муҳокама босқичида бўлиб, қарор ҳали қабул қилинмаган.
Аввалроқ, 34 ёшли Неймар Бразилия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини маълум қилган эди. У “пентакампиолар” сафидаги дебютини 2010 йилда ўтказган.
Неймар миллий жамоа таркибида барча мусобақаларда жами 130 та учрашувда майдонга тушиб, 80 та гол ва 59 та голли узатмани амалга оширган. Шу тариқа у Бразилия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади.
Маълумот учун, Наймар Бразилия билан бирга 2016 йилги Олимпия ўйинлари чемпиони бўлган. Шунингдек, у 2012 йилги Олимпиада ва 2021 йилги Америка кубогида кумуш медаль соҳиби бўлган. 2013 йилда эса Конфедерациялар кубогини қўлга киритган.
Эслатиб ўтамиз, Неймарнинг терма жамоадаги сўнги учрашуви жорий йилги Жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқида бўлди. Мазкур баҳсда Бразилия Норвегияга 2:1 ҳисобида мағлубиятга учраб турнир билан хайрлашганди.
Live
Барчаси