Бразилия қўшнисини BRICS’га қўшмоқчи

Олам

image
0:00
0:00
download

Кеча, 29 май куни Бразилия Президенти Луиз Инасиу Лула да Силва Венесуэланинг BRICS’га қўшилиши тарафдори эканини айтди. Бу ҳақда у венесуэлалик мавқедоши Николас Мадуро билан бирга ўтказган матбуот анжуманида сўз очди.

“BRICS’га қўшилиш истагида бўлган давлатлар бўйича кўплаб таклифлар бор. Биз буни муҳокама қиламиз, агар расмий сўров бўлса, кўриб чиқамиз ва бир қарорга келамиз. Агар менинг фикрим сизни қизиқтирса, мен бунинг тарафдориман”, деган Бразилия етакчиси.

Маълумот учун, BRICS Бразилия, Россия, Ҳиндистон,  Хитой ва Жанубий Африкани ўз ичига олувчи иттифоқ саналади. Ташкилот 2006 йил июнь ойида Бразилия, Россия, Ҳиндистон ва Хитой иқтисодиёт вазирлари иштирокидаги Санкт-Петербург иқтисодий форуми доирасида ташкил этилган. 2009 йилдан бери BRICS’га аъзо давлатлар раҳбарлари ҳар йили расмий саммитларда учрашади. BRICS’нинг сўнгги 14-саммити 2022 йил 24 июнь куни Хитойда бўлиб ўтган. Бу йил эса август ойида Жанубий Африка Республикаси BRICS’нинг 15-саммитига мезбонлик қилади.

Иқтисодий блокка Аргентина, Эрон, Индонезия, Туркия, Саудия Арабистони ва Миср каби давлатлар қўшилиш истагини билдирмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ 19 та давлат BRICS гуруҳига қўшилиш ниятини билдиргани айтилганди. уларнинг сўровлари июнь ойида Жанубий Африка Республикасининг Кейптаун шаҳрида бўлиб ўтадиган ассоциация Ташқи ишлар вазирларининг йиғилишида муҳокама қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Бразилия BRICS

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг