Қарийб 20 давлат BRICS’га қўшилиш истагини билдирди
Олам
−
25 Апрель 2023
1474419 та давлат BRICS гуруҳига (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка) қўшилиш ниятини билдирди, уларнинг сўровлари июнь ойида Жанубий Африка Республикасининг Кейптаун шаҳрида бўлиб ўтадиган ассоциация Ташқи ишлар вазирларининг йиғилишида муҳокама қилинади. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.
“Учрашувда BRICS’нинг кенгайиши ва унинг шакллари муҳокама қилинади. 13 давлат аллақачон гуруҳга аъзо бўлишни расман сўраган бўлса, яна олтитаси норасмий тарзда мурожаат қилган. Бизга ҳар куни шундай сўровлар келиб тушмоқда”, деган ЖАРнинг BRICS’даги элчиси Анил Суклал.
Унинг айтишича, кун тартибида долзарб масалалар, жумладан, гуруҳнинг Судандаги инқирозга муносабати муҳокама қилинади.
Шунингдек, Суклал барча BRICS Ташқи ишлар вазирлари йиғилишда иштирок этишларини тасдиқланганини қайд этган.
LiveБарчаси