Бразилия Ақтау яқинидаги ҳалокат юзасидан терговга қўшилди

Олам

image

Бразилия ҳарбий-ҳаво кучлари терговчилари Озарбайжон самолётининг қулаши сабабларини аниқлашда иштирок этади. Бу ҳақда “Report” хабар берди.

Маълум қилинишича, улар Қозоғистон расмийлари томонидан олиб борилаётган терговга техник ёрдам кўрсатади.

Шунингдек, Бразилия Озарбайжон ҳаво йўлларининг Embraer 190 самолёти ҳалокатини тергов қилишда иштирок этиш учун Қозоғистонга ўз ҳарбий-ҳаво кучларидан уч нафар терговчини жўнатган.

Хабарга кўра, бразилиялик терговчилар Қозоғистон расмийлари томонидан саноатда “13-илова” юридик номи билан машҳур бўлган халқаро қоидалар асосида олиб борилаётган терговга техник ёрдам кўрсатади.

Қозоғистоннинг “Lada” агентлиги хабар беришича,  Озарбайжон вакиллари, жумладан, Фуқаро авиацияси давлат агентлиги ва Озарбайжон ҳаво йўллари (AZAL) делегатлари Ақтау яқинидаги авиаҳалокатни ўрганиш учун  етиб борган. Хабарда айтилишича, самолёт ишлаб чиқарувчи Embraer ва Бразилиянинг CENIPA авиаҳалокатларини текшириш ва олдини олиш маркази мутахассислари ҳам терговга қўшилган.

Эслатиб ўтамиз, 25 декабрь куни Озарбайжон ҳаво йўлларининг 8432-рейси Ақтау шаҳри яқинида фавқулодда қўниш чоғида ҳалокатга учраши оқибатида 38 йўловчи вафот этганди. Шундан сўнг, Озарбайжон ҳукумати томонидан ушбу ишга оид жиноят иши қўзғатилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон Бразилия Ақтау

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг