Брэдли Баркола “Ливерпуль” футболчиси – Романо
Спорт
−
16:29 276 1 дақиқа
Англиянинг “Ливерпуль” клуби ПСЖ ва Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Брэдли Баркола трансфери бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.
Романонинг маълум қилишича, трансфер қиймати 140 миллион еврогача ва қўшимча бонусларни ташкил этади.
Маълумот учун, ўтган мавсумда Баркола ПСЖ сафида барча мусобақаларда 49 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.
“Transfermarkt” портали маълумотларига кўра, футболчининг ҳозирги бозор қиймати 90 миллион еврони ташкил этади.
Баркола жорий йил ёзда Франция терма жамоаси сафида 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этган. Франция терма жамоаси мазкур мусобақани тўртинчи ўринда якунлаган эди.
Live
Барчаси