БПга талабалар журналини экстремистик ташкилот деб тан олиш бўйича мурожаат қилинди
Олам
−
23 Ноябрь 2022
6052Россия Федерациясиниинг Давлат Думаси Россия ички ишларига хорижий давлатларнинг аралашуви фактларини текшириш бўйича комиссияси депутатлари “Doxa” нашрини Россия Федерациясида” экстремистик ташкилот” деб тан олиш илтимоси билан Россия Федерацияси Бош прокуратурасига мурожаат қилди. Бу ҳақда комиссия раҳбари, Давлат думасининг хавфсизлик ва коррупцияга қарши кураш қўмитаси раиси Василий Пискарев бугун, 23 ноябрь куни бўлиб ўтган комиссия йиғилишида маълум қилди.
“Комиссиянинг Германиядан ҳам фаолият юритувчи “Doxa” нашри материалларини таҳлили Россия Федерацияси Бош прокуратурасига “Doxa” нашрини экстремистик ташкилот деб тан олиш ва унинг мамлакатимиз ҳудудида фаолиятини тақиқлаш тўғрисидаги мурожаат билан якунланди”, дейди Пискарев.
Парламентарийнинг сўзларига кўра, нашрнинг “ахборот ресурслари”да маъмурий биноларга ўт қўйиш, “Молотов коктейли” тайёрлаш бўйича кўрсатмалар, шунингдек, хавфсизлик кучларига қаршилик кўрсатиш ва университетларни “қўлга олиш” бўйича тавсиялар чоп этилган.
“Уларнинг ёшларимизни ноқонуний фаолиятга жалб қилиш ҳаракатларига чек қўйилиши ва тегишли ҳуқуқий баҳо берилиши керак. Прокуратурадан жавоб кутяпмиз”, дейди Пискарев.
“Doxa” – россиялик талабаларнинг ижтимоий-сиёсий журнали. Нашр фаолияти 2019 йилда Москва шаҳар думасига бўлиб ўтган сайловлар бўйича норозиликларни ёритиши, бунинг натижасида Олий Иқтисодиёт мактаби томонидан “талабалар ташкилоти” расмий мақомидан маҳрум қилиниши ва 2021 йилги Россия норозиликларидан кейин унинг муҳаррирлари жиноий жавобгарликка тортилиши муносабати билан резонансга эга бўлди.
Россиянинг Украинага бостириб киришидан олдин, “Doxa” ўзини замонавий университет ва ижтимоий ва гуманитар билимлар муаммолари ҳақидаги журнал сифатида кўрсатди. Кейин ижтимоий тармоқлардаги тавсиф “Уруш, диктатура ва тенгсизликка қарши мустақил журнал” деб ўзгартирилди. Таҳририят кенгаши асосан Олий Иқтисодиёт мактаби талабалари ёки аспирантларидан иборат.
Нашр ўқитувчиларнинг ахлоқсиз хатти-ҳаракатларини танқид қилади, талабаларнинг очиқ хатларини эълон қилади, долзарб ижтимоий-сиёсий воқеалар (норозиликлар, таълим соҳасидаги ислоҳотлар, талабалар ва ўқитувчиларни таъқиб қилиш ҳолатлари) ва сўллик ҳодисаларини ёритади.
LiveБарчаси