Бозорларда нарх-наво қандай?
Жамият
−
03 Декабрь 2021
5441Ўзбекистондаги марказий деҳқон бозорларида картошка 3 000 – 7 000 сўмдан, гўшт эса 45 000 – 80 000 сўмдан сотилмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳудудлардаги марказий деҳқон бозорларида ўтказган кузатув натижалари бўйича маълум қилди.
Унга кўра, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари эълон қилинган.
Жорий йил 1 декабрь ҳолатига кўра, озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари қуйидагича:
• Суякли мол гўшти (1 кг) – 45000 – 68000 сўм;
• Қўй гўшти (1 кг) – 52000 – 80000 сўм;
• Картошка (1 кг) – 3000 – 7000 сўм;
• Пиёз (1 кг) – 1000 – 4000 сўм;
• Сабзи (1 кг) – 1000 – 5500 сўм;
• Тухум (10 дона) – 7000 – 15000 сўм;
• Гуруч (1 кг) – 5000 – 17 500 сўм;
• Ўсимлик ёғи (1 л) – 14000 – 24000 сўм;
• Шакар (1 кг) – 7800 – 10500 сўм.
Статқўм нархлар кузатув амалга оширилаётган вақтда қайд этилади. Маълумотларни тўплаш вақти, санаси ҳамда жойи ўзгаришига қараб, нархлар ўзгариши мумкинлигини эслатиб ўтган
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь