Бозорларда гўшт, шакар ва картошканинг нархи қандай бўляпти?
Жамият
−
03 Июнь 2022
16426Ўзбекистондаги деҳқон бозорларида гўшт 45 000 – 86 000 сўмдан, шакар 9000 – 14 000 сўмдан сотилмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Статқўм ҳудудий марказий деҳқон бозорларида айрим маҳсулотларнинг нархлари бўйича ўтказилган кузатув натижаларини эълон қилди.
Жорий йилнинг 1 июнь ҳолатига алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари:
• Суякли мол гўшти (1 кг) – 45 000 – 73 000 сўм
• Қўй гўшти (1 кг) – 55 000 – 86000 сўм
• Картошка (1 кг) – 3000 – 8000 сўм
• Пиёз (1 кг) – 2000 – 6000 сўм
• Сабзи (1 кг) – 2000 – 7000 сўм
• Тухум (10 дона) – 6500 – 15 000 сўм
• Гуруч (1 кг) – 4500 – 21 000 сўм
• Ўсимлик ёғи (1 л) – 15 500 – 28 000 сўм
• Шакар (1 кг) – 9000 – 14 000 сўм
Статқўм нархлар кузатув амалга оширилаётган вақтда қайд этилади. Маълумотларни тўплаш вақти, санаси ҳамда жойи ўзгаришига қараб, нархлар ўзгариши мумкинлигини эслатиб ўтган.