Божхона тўловларидан озод қилинган товарлар рўйхати тасдиқланди

Local

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Божхона тўловларидан озод қилинадиган технологик ва лаборатория ускуналари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, шунингдек, хомашё ва материаллар, тиббиёт буюмлари ва қадоқлаш материаллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Адлия вазирлигининг маълум қилишича, қарор билан 2022 йил 1 январга қадар божхона тўловларидан озод қилинадиган (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно) 1 382 та номдаги дори воситалари ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган хомашё ва материаллар, тиббиёт буюмлари ва қадоқлаш материаллари рўйхати тасдиқланди.

Шунингдек, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган технологик ва лаборатория ускуналари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари ҳамда фармацевтика ишлаб чиқариш бинолари учун “тоза хоналар”, сэндвич-панеллар ва вентиляция тизимлари рўйхати ҳам тасдиқланди.


Tags

Rate Count

179

Rating

3

Rate this article

Share with your friends