Ботаника боғида велосипед ва самокат учиш тақиқланди
Жамият
−
31 Март 1736 1 дақиқа
Жорий йилнинг 1 апрель кунидан бошлаб Тошкент шаҳридаги Ботаника боғи ҳудудида барча турдаги велосипед ва самокатлар ҳаракатланиши тўхтатилади. Бу ҳақда Фанлар академияси хабар қилди.
Қайд этилишича, сўнгги вақтларда боғ ҳудудида велосипед ва самокатларда ҳаракатланиш давомида фуқароларнинг йиқилиши ва турли даражадаги тан жароҳатлари олиши билан боғлиқ ҳолатлар тез-тез кузатилган.
Шу муносабат билан, ташриф буюрувчиларнинг кўплаб сўровлари ҳамда илмий кенгашнинг қарорига асосан боғ ҳудудида барча турдаги велосипед ва самокатлар ҳаракатланиши тўхтатилади.
“Ушбу чора барчамиз учун боғда хавфсиз, тинч ва осуда пиёда сайр қилиш муҳитини яратиш мақсадида амалга оширилмоқда. Табиат гўзаллигидан пиёда сайр қилиб, хотиржам баҳра олишингиз учун барча шароитлар сақлаб қолинади”, дейилган хабарда.
Шунингдек, фуқаролардан ушбу тартибга амал қилиш ва хавфсизликка бефарқ бўлмаслик сўралган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Яшил макон” лойиҳаси доирасида Ўзбекистонда яна 12 та ботаника ва 16 та дендрология боғини ташкил этиш режалаштирилганди.
Live
Барчаси