“Бошқалар ғалабасини миямизга сингдиришганди”. Мирзиёев Амир Темур маҳорати ҳақида гапирди

Жамият

image

Ўзбекистонда Амир Темурнинг мудофаа меросини ўрганиш бошланади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга ташифи чоғида айтиб ўтди.

“Имконим бўлиши билан китоб ўқишга ҳаракат қиламан. Ўша куни 1 соатча бўш вақтим пайдо бўлиб қолганди, Амир Темур ва Тўхтамишхон ўртасида жанг тарихини ўқидим. Буюк саркардамиз қандай ғалаба қозонгани менга жуда қизиқ эди. Тўхтамиш ҳам осонликча ютқазмаган экан, бунда Амир Темур бобомизнинг юксак ҳарбий тактика ва стратегияси, довюраклиги иш берган. Ўзимга ҳам ёзволдим, Амир Темур жангда 7 та усулни қўллаган экан”, дейди Президент Мирзиёев Соҳибқироннинг ҳарбий маҳорат ҳақида.

У сўзида давом этиб, ўтган даврда Ўзбекистонда бошқа халқларнинг ғалабалари ўрганиб келинганини урғулаган.

“Биз нега шу каби буюк аждодларимиз тарихини яхши ўрганмаймиз? Узоқ йиллар ура-ура билан умуман бошқалар тарихини, бошқалар ғалабасини миямизга сингдиришганди. Мутасаддиларга топшириқ бердим — биз биринчи навбатда ўзимизнинг боболаримиз тарихини ўрганишимиз керак.

Сиз қашқадарёликлар англаб етишингиз керак – шундай улуғ инсон сизларнинг бевосита аждодингиз бўлади”, деган Шавкат Мирзиёев.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

489

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг