Бош вазирга мурожаат қилган талабалар Россиядан қайтарилди

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан Россия Федерациясининг Новосибирск шаҳрида таҳсил олаётган 200 га яқин ўзбекистонлик талаба чартер рейс орқали олиб келинди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида талабалар санитария қоидаларига кўра текширувдан ўтди. Уларнинг юклари ҳам тегишли тартибда дезинфекция қилинди.

Томск шаҳри Сибир федерал округида таҳсил олаётган бу талабалар соғлиғини сақлаш мақсадида ўрнатилган тартибда карантинга олинади. Сўнгра оиласи бағрига қайтади.

Аввалроқ, талабаларнинг Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповга мурожаати ижтимоий тармоқларда тарқалганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия ўзбекистонлик

Баҳолаганлар

220

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг