Бош вазир ўринбосарлари Мирзиёевнинг Россияга ташрифига тайёргарликни муҳокама қилдилар

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерациясига ташрифи кутилмоқда. Бу ҳақда аввал хабар берган эдик. 

Кеча, 15 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Сардор Умурзоқов ва Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг ўринбосари Алексей Оверчук ўртасида кечган учрашувда ҳам олий даражадаги учрашувларга тайёргарлик кўриш масаласи муҳокама қилинган. 

Қайд этилишича, Россия Федерациясига олий даражадаги ташрифга тайёргарлик кўриш бўйича икки мамлакат вазирликлари ва идоралари ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича алоҳида келишувга эришилган. 

Учрашувда олий даражадаги учрашувлар чоғида қўшма тадбирларни жумладан, II Минтақалараро ҳамкорликнинг Форуми, ХҲЮК ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Кўргазма-маданий марказининг очилиши, Москвада “Made in Uzbekistan” Миллий кўргазмаси, Таълим форуми ва Медиафорум ташкил этилишининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинган. 

Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлиги ва бу борадаги фаол икки томонлама муносабатларни давом эттириш юзасидан конструктив фикр алмашилган.

Келишилган лойиҳалар ва ташаббусларни тезкор равишда татбиқ этиш ва амалга ошириш жараёнини ҳар ойда кўриб чиқиш ҳамда Ўзбекистон ва Россия ишбилармон доираларини инвестициявий шерикликни ошириш имкониятлари ва икки томонлама савдо ҳажмини кўпайтириш механизмлари тўғрисида хабардор қилишга келишиб олинган.

Улар, шунингдек, меҳнат миграциясини тизимлаштиришнинг амалий механизмларини биргаликда ишлаб чиқиш ва ватандош-муҳожирларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга ва уларнинг Россия Федерациясида яшаш ва меҳнат фаолиятини олиб бориш шароитларини яхшилашга қаратилган тартибга солинган тизимни жорий этиш бўйича келгусида биргаликда иш олиб боришнинг зарурлигини таъкидладилар.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқот қилиб, Президент Мирзиёевнинг Россияга ташрифи хусусида гаплашган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Сардор Умурзоқов Алексей Оверчук

Баҳолаганлар

80

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг