Бош вазир қабулхоналари қачон ишга тушиши маълум бўлди
Жамият
−
18 Май 2019
4004Халқаро пресс-клуб сессиясида Вазирлар Маҳкамаси котибият мудири Акмалхон Ортиқовнинг айтишига кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ўз фаолиятини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлардаги Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва унинг ҳудудий марказлари билан яқин ҳамкорликда амалга оширади.
Бу қабулхоналар жорий йил 1 июндан иш бошлаши кутилмоқда. 15 июндан эса электрон база ишга туширилади. Ҳар бир масала 2 кунда, агар мазмун жиҳатдан кўриб чиқилиши талаб этилса 7 кун ичида кўриб чиқилади. Бу ҳақда ЎзА нашри хабар тарқатди.
Таъкидланишича, Бош вазир чет эллик инвесторларни шахсан қабул қилади.
Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарида тадбиркорларнинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар, шунингдек, бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан мурожаатлари кўриб чиқилади.
LiveБарчаси