Бош вазир араб шайхлари ов қилишига рухсат берди
World
−
11 October 2019 16393 1 minute
Қозоғистон Республикаси Бош вазири Aсқар Мамин араб шайхларига Қозоғистон табиат қўриқхоналарида ов қилиш учун рухсат берди. Бу ҳақда Nur.kz хабар бермоқда.
Бош вазир томонидан имзоланган Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори Қозоғистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг веб-сайтида эълон қилинди.
Ҳужжатда айтилишича, Ҳукумат тўртта араб шайхига (учтаси БAAдан, биттаси Қатардан) ўз лочинлари билан ов қилиш учун жорий йилнинг 10 октябридан 15 ноябригача рухсат беришга қарор қилди.
Улар Олмаота, Жамбил, Қизилўрда, Мангистау ва Туркистон вилоятлари қўриқхоналарида ов қилади.
Ҳар бир парранда учун шайхлар 260 МРП (656 минг 600 танга) тўлашлари керак. Юқоридаги вилоятлар ҳокимларига шайхларга овни ташкил этишда зарур ёрдам кўрсатилиши топширилди.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28