“Бош сержантлар корпуси” фаолияти такомиллаштирилади
Жамият
−
21 Февраль 5308 2 дақиқа
Армиянинг устуни бўлмиш “Бош сержантлар корпуси” фаолияти такомиллаштирилади. Бу бўйича тегишли вазифалар бугун, 21 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган Хавфсизлик кенгашининг давлат ҳарбий хавфсизлиги ва мудофаасини мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган йиғилишида берилди.
Йиғилишда “Бош сержантлар корпуси” фаолиятини такомиллаштириш, мудофаа саноатини янада ривожлантириш, ҳарбий хизматчиларни ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ҳарбий спорт соҳасига йўналтириш каби муҳим вазифалар белгиланди.
Шунингдек, миллий армия замонавий қурол-яроғ ва техника билан таъминланаётгани, ҳарбий хизматчиларнинг жанговар ва маънавий тайёргарлиги сезиларли даражада ошгани қайд этилди. Жаҳон тажрибаси ва таҳлиллардан келиб чиқиб, ички ва ташқи хатарларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича янги жанговар бўлинмалар тузилди, қўшинлар таркиби оптималлаштирилди.
Армияни модернизация қилиш ва замонавий қуроллантиришнинг янги тизими – мудофаа саноати янада ривожлантирилгани, қўшимча корхоналар ташкил қилингани қайд этилди. Қуролли Кучларимиз томонидан 20 дан зиёд мамлакат билан икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик йўлга қўйилиб, 400 дан ортиқ қўшма машғулотларда юқори кўрсаткичларга эришилганлиги айтиб ўтилди.
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 21 февраль куни Мудофаа саноати агентлигининг Инновацион технологиялар марказига бориб, бу ердаги ишлаб чиқариш қувватлари, илғор ишланмалар, ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар билан танишганди.
Live
Барчаси