Бош прокурор ва Ички ишлар вазирининг ўринбосарлари биттага кўпайди
Жамият
−
19 Март 2020
14915Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 18 март куни “Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарони имзолади.
Қарорга мувофиқ, Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг асосий вазифалари белгиланди.
Бош вазир ўринбосари, жумладан, қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган ислоҳотларни самарали амалга оширишни таъминлайди.
Қарорга кўра, Бош прокуратура тузилмасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши ва уларнинг ижроси устидан назоратни амалга оширишга масъул бўлган:
• Бош прокурор ўринбосари;
• Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар прокурорларининг ўринбосарлари;
• Транспорт прокурорининг катта ёрдамчиси лавозимлари киритилди.
Шунингдек, экин майдонларини ўзбошимчалик билан эгалланишининг олдини олиш, қишлоқ хўжалиги техникалари ҳолатини назорат қилиш каби бир қатор вазифаларга масъул бўлган ички ишлар вазири ўринбосари лавозими жорий этилди.
Бош прокуратуранинг Қишлоқ хўжалиги соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси деб қайта номланди.
Қарор билан Ички ишлар вазирлиги Молия ва моддий-техника таъминоти бош бошқармаси вазирлик Молия ва моддий-техника таъминоти департаменти этиб қайта ташкил этилди.
Қарорга кўра, туман ва шаҳар ҳокимлари ўз ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги экин майдонларида ҳақиқий аҳволни ўрганиш учун Давергеодезкадастр ёки унинг ҳудудий бошқармаларига учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш бўйича буюртма бериш ваколатига эга бўлди.
LiveБарчаси