Бош прокурор: Ижро ҳокимияти сайловга аралашган 11та мурожаат ўрганилмоқда
Жамият
−
22 Декабрь 2019
7028Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев сайлов жараёнидаги қонунбузарликлар бўйича ўрганишлар бошланганини айтди. У келиб тушган мурожаатлар мазмунини ҳам очиқлади.
“Сайлов жараёнидаги қонунбузарлик ҳолатларини ўрганиш учун ташкил этилган Штабга келиб тушган мурожаатларнинг 11 тасида маҳаллий ижроия ҳокимият органлари вакиллари сайлов жараёнига ноконуний aралашганлиги ҳақидаги важлар баён этилган.
Келиб тушган мурожаатларнинг 37 таси, ёки қарийб 56 фоизида сиёсий партиялар томонидан муайян шахсларнинг номзод сифатида кўрсатилмаганлиги, бунинг оқибатида улар сайловда иштирок эта олмагани қайд этилган.
Шунингдек, мурожаатларнинг 7 тасида номзодлар депутатликка мос эмаслиги ҳақида важлар келтирилган”, дея маълум қилган Бош прокурор матбуот анжуманида.
Бош прокурор шунингдек оиласи билан ўзи ҳам сайловга боргани ҳақида маълум қилди.
“Мен ҳам ўз муқаддас бурчим эканлиги сабаб, оилам билан Юнусобод туман 818-сайлов участкасига бордик. У ерда ўз муносиб деб билган номзодларга овозимизни бердик.
Сайловчилар учун ва комиссия аъзолари учун барча имкониятлар яратилган. У ерда қонунбузилиш ҳолатлари, ёппасига блютень ташланаётган ҳолатни гувоҳи бўлмадим. Ҳаммада байрамона кайфият. Ҳамма ўзининг фуқаролик бурчини бажараётганлигини гувоҳи бўлдим”, дея маълум қилди Ниғматилла Йўлдошев.
LiveБарчаси