Бош прокуратура йирик миқдордаги алкоголь маҳсулотини фош қилди

Local

image

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги департаменти йирик миқдордаги ҳужжатларсиз алкоголь маҳсулотларини фош қилди.

Департаментнинг Нукус шаҳар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Нукус шаҳри, Е.Алакўз кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб бораётган 2 та Damas русумли автомашиналар тўхтатилиб кўздан кечирилган. Натижада фуқаро Қ.Қ ҳеч қандай ҳужжатларсиз 2 844 шиша “Қаратау” номли ароқларни сотиш мақсадида олиб кетаётгани аниқланган.

Шунингдек, унинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, сотиш мақсадида сақлаб қўйилган умумий қиймати 233,9 млн сўмлик жами 19 687 шиша алкоголь маҳсулотлари мавжудлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қ.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Rate Count

53

Rating

3

Rate this article

Share with your friends