Бош прокуратура йил бошидан буён қанча қотиллик содир этилганини маълум қилди
Жамият
−
17 Апрель 2019
3729Прокуратура органлари тергов тармоқлари фаолияти устидан назорат бошқармаси прокуратура органлари томонидан 2019 йилнинг дастлабки 3 ойида тергов қилинган жиноят ишлари таҳлил қилинди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Таҳлил этилаётган даврда прокуратура органлари томонидан 3 212 (3 264) та жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари ўтказилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 190 тага ёки 1,5 фоизга камайган. Шундан 1 756 (1 819) нафар шахсга нисбатан 1 129 (1 183) та жиноят иши судга юборилган. Бу эса ўтган йилга қараганда 54 тага ёки 4,5 фоизга кам деганидир.
2019 йилнинг дастлабки 3 ойида 399 (263) та жиноят ишининг тергови, шу жумладан 210 (143) таси ЖПКнинг 83-моддасига, 189 (120) таси 84-моддасига асосан тугатилган бўлиб, бу кўрсаткич тергов қилинган жами жиноят ишларининг 16,1 (9,7) фоизини ташкил этади.
Республика бўйича 2019 йил 3 ойида 90 та қотиллик жиноятлари содир этилган. Қотиллик ўтган йилга нисбатан (123) 33 тага ёки 26,9 фоизга камайган. Эътиборли томони, содир этилган қотиллик жиноятларининг ҳозирча фақат 1 таси фош этилмаган.
LiveБарчаси