Самарқанддаги оммавий заҳарланиш юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Жамият 1207
image

Аввалроқ, Самарқанд вилоятида 26 киши овқатдан заҳарлангани ҳақида хабар берган эдик. 

Мазкур ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан ўрганиш олиб борилди. 

Ўзбекистон Рекспубликаси Бош прокуратурасига  кўра,  бугун, 9 октябрь куни соат 09:30да Самарқанд шаҳар ДСЭНМ томонидан берилган қўшимча хабарга кўра, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жами 25 нафар фуқаролар "Овқатдан захарланиш токсикоинфекцияси енгил-ўрта даражаси" ташхиси билан ётқизилган.

Ушбу фуқаролар "хот-дог" маҳсулотларини харид қилиб, истъемол қилганликлари натижасида соғлиғи ёмонлашиб, шифохонага мурожаат қилишгани ҳақида ҳақида хабар берилган.

Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан ЖК 257-1-моддаси 1-қисми (Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят иши тергов ҳаракатларини олиб боришлик учун шаҳар Ички ишлар органлари фаолитятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармасига юборилди.

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 29
Рейтинг: 3
t
×
×