Бош прокуратура: “Карантин қоидаларини бузиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади”
Жамият
−
15 Март 2020
9573Дунё ҳамжамиятида коронавирус касаллиги бўйича вазият мураккаблигича қолмоқда. Шу муносабат билан Ўзбекистонда ҳам баъзи карантин ва чеклов табдирлари ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ушбу вазиятда карантин ва чеклов тадбирларини бузганлик ва касаллик ўчоғига борганлик ҳамда беморлар билан мулоқотда бўлганлик ҳақидаги маълумотларни яширганлик учун жиноий жавобгарлик мавжудлигини эслатмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш, яьни 257-1-моддасида қайд этилган жиноятни содир этганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солиш ёки беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини қўллаш назарда тутилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш, яьни 54-моддасида қайд этилган ҳуқуқбузарликни содир этганлик ҳолати бўйича — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши кўрсатилган.
LiveБарчаси