Бош Прокуратура дўппосланган ўқувчи қиз ҳақида маълумот берди
Жамият
−
13 Декабрь 2020
15843Кеча, 12 декабрь куни Тошкентдаги 103- сонли ёрдамчи мактаб-интернатида ўқувчи қиз калтаклангани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 11 декабрь куни фуқаро К.З. Яшнобод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, унда ақли заиф, вояга етмаган қизи мактаб-интернатидан тан жароҳатлари билан келганини маълум қилган ва айбдор шахсларга қонуний чора кўришни сўраган.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг маълумотномасига кўра, вояга етмаган қиз танасида “Ўнг елка соҳаси ва ўнг кўкрак соҳаси, ўнг кўкрак соҳаси остки қисмлари юмшоқ тўқималарининг лат ейиши ҳамда кўкариши” каби тан жароҳатлари борлиги аниқланиб, зарур тиббий ёрдам кўрсатилган ва тегишли даво чоралари тавсия қилинган.
Шу билан бирга, вояга етмаган қизнинг танасидаги жароҳатларининг келиб чиқиш механизми ва оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида судга оид экспертиза тайинланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 109-моддаси (Қасддан баданга енгил шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси