Тошкентдаги мактабда ўқувчи қиз ваҳшийларча калтакланди
Жамият
−
12 Декабрь 2020
64981Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги 103-ёрдамчи мактаб-интернатида ўқувчи қизнинг калтаклангани акс этган видео тарқалди. Унда айтлишича, қизалоқ мактаб-интернатининг кечки смена тарбияланувчилари томонидан калтакланган.
Видеолавҳада қизнинг бутун бадани бўйлаб кўкарган зарба изларини кўриш мумкин.
Ушбу ҳолатга аниқлик киритиш ва воқеа тафсилотларини ўрганиш мақсадида QALAMPIR.UZ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова билан боғланди.
Рустамованинг маълум қилишича, ҳолатдан вазирлик раҳбарияти хабардор. Айни вақтда ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан воқеа бўйича суриштирув ишлари бошланган.
ХТВ расмийси ҳуқуқ-тартибот органларидан берилган хулосалар асосида ушбу ҳолат бўйича ОАВга батафсил маълумот берилишини ваъда қилди.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь