Бош прокуратура: Блогерлик фаолияти прокуратура ҳимоясида
Жамият
−
14 Июнь 2019
5568Бугун, 14 июнь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мутасаддилари иштирокида "2019 йилнинг дастлабки 5 ойи мобайнида прокуратура органлари фаолияти" мавзусида брифинг бўлиб ўтди.
Брифингда журналистлар томонидан cолиқ органлари томонидан блогер Ашурбоев Азизбек Абдукаримовичнинг телефони ҳамда унинг Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифаси олиб қўйилганлиги ҳолати юзасидан ҳам савол берилди.
Бош прокурор ўринбосари Эркин Юлдашев мазкур масала юзасидан фикр билдириб, ушбу ҳолат Бош прокуратуранинг алоҳида назоратига олинганлиги, бугунги кунда Департамент томонидан давлат идоралари ходимларининг блогер Азиз Ашурбоевга нисбатан содир этган хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида терговга қадар текширув тайинланганлиги ҳақида маълумот берди.
Шунингдек, Бош прокурор ўринбосари Эркин Юлдашев бугунги Халқаро блогерлар куни муносабати билан юртимизда фаолият олиб бораётган барча блогерларни мазкур сана муносабати билан табриклади.
Шу ўринда Бош прокуратура Ўзбекистон блогерларини доимо қўллаб-қувватлаши ва уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга тайёр эканлигини маълум қилади.
LiveБарчаси