Боррель Путин ва Лукашенкони жавобгарликка тортишга ваъда берди

Олам

image

Еврокомиссия вице-президенти, Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик бўйича Олий вакили Жозеп Боррель Европа Иттифоқи Россия ва Беларусь раҳбариятини Украинага ракета ҳужумлари учун жавобгарликка тортишига ваъда берди. Бу ҳақда Боррелнинг Европа ташқи ҳаракатлар хизмати сайтидаги баёнотида айтилади. 

Қайд этилишича, Боррель Украина Ташқи ишлар вазири Дмитри Кулеба билан телефон орқали суҳбатлашиб, Россиянинг сўнгги ёппасига қилган ҳужумларини муҳокама қилган. 

“Олий вакил Боррель Россия томонидан Украинанинг бир қанча шаҳар ва вилоятларида, жумладан, Киев маркази, Киев вилояти, Днепр, Ивано-Франковск, Харьков, Хмелницкий, Кировоград, Львов, Николаев, Суми, Тернопол,  Винница, Запорожье ва Житомир вилоятларида тинч аҳоли ва фуқаролик инфратузилмасига уюштирилган даҳшатли ҳужумларни кескин қоралади”, дейилади хабарда. 

Қайд этилишича, булар фақат фуқаролик инфратузилмасига, жумладан, уйлар, кўчалар, боғлар, болалар майдончалари ва бошқа жамоат жойларига, эрталабки тирбандлик вақтида иш ва мактабга кетаётган бегуноҳ фуқароларга қаратилган ваҳшиёна ва қўрқоқча ҳужумлардир.

Боррель Россия ракета ҳужумлари қурбонлари, уларнинг оила аъзолари ва Украина халқига ҳамдардлик билдирди. 

“Россия бу ҳужумлар билан максимал даражада зарар етказишни мақсад қилган. Тинч аҳолини мақсадли ўққа тутиш халқаро гуманитар қонунларга кўра тақиқланган ва уруш жинояти ҳисобланади”, дейилади баёнотда. 

Боррель, шунингдек, Россиянинг сиёсий ва ҳарбий раҳбарияти ва уларнинг шериклари – Беларусдаги Лукашенко режими, шунингдек, Украинада содир этилган ушбу ва бошқа ҳарбий жиноятларда айбдор ва иштирок этган барча шахслар жавобгарликка тортилишини аниқ таъкидлади. 

“У Европа Иттифоқи Беларусь ҳукумати тажовузкор эмас, қурбон бўлган Украинани Беларусь ҳудудига ҳужум уюштиришни режалаштирганликда қандай қилиб ёлғон айблаганини кўрганини таъкидлади. Бундай асоссиз айбловлар мутлақо қабул қилиниши мумкин эмас”, дейилади баёнотда. 

Шунингдек, Лукашенко Беларусь ва Россия қўшма минтақавий кучлар гуруҳи жойлаштирилишини эълон қилганлиги сабабли, Боррель Беларусь ҳукуматини Беларуснинг ушбу шафқатсиз ноқонуний ташаббусга қўшилмаслигини ва айниқса, Беларусь ҳудудидан Украина тинч аҳолисига қарши ҳужумлар учун трамплин сифатида фойдаланишга рухсат беришни дарҳол тўхтатишга чақирди.. 

Шу билан бирга, ЕИнинг олий вакили Украина халқининг Россиянинг агрессив урушига қарши туришдаги кучи, жасорати ва қаршилигини қайд этди. У кучли бирдамлик билан Украина томонида эканлигини билдирди. Боррелнинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи Украинага сиёсий, ҳарбий ва иқтисодий ёрдам кўрсатишда давом этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Александр Лукашенко Жозеп Боррель

Баҳолаганлар

165

Рейтинг

4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг