Боррель Исроилнинг икки вазирига қарши санкция киритмоқчи
Олам
−
29 Август
3433Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Жосеп Боррель Исроил Молия вазири Бецалель Смотрич ва мамлакат Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвирга “нафрат қўзғатиш” ва “инсон ҳуқуқларини бузганлик” учун санкциялар жорий этишни таклиф қилди. Бу ҳақда dpa агентлиги хабар берди.
Боррелнинг таклифи Европа Иттифоқининг 27 давлати Ташқи ишлар вазирлари саммити арафасида билдирилган. Смотрич ва Бен-Гвир Ғазо сектори аҳолисига инсонпарварлик ёрдами етказилишини блокировка қилишга чақирди. Бен-Гвир шу йўл билан ҲАМАСни таслим бўлишга ундашга умид қилмоқда.
Смотрич эса шундан сўнг исроиллик гаровга олинганлар озод қилинишига ишонмоқда. Исроил Молия вазири Ғазо секторининг қамал қилинишини ҳатто икки миллион аҳолиси очликдан нобуд бўлишини англатса ҳам "ахлоқий ва асосли" деб атади.
Аввалроқ, Смотрич ва Бен-Гвир ҲАМАС билан мумкин бўлган сулҳга кескин қарши экани маълум бўлган эди. CNN маълумотларига кўра, яқинда Исроилга Миср ва Қатар воситачилари орқали ҲАМАСнинг янги раҳбари Яҳё Синвар шундай сулҳга тайёрлик сигналини етказган. Бироқ Қоҳирада Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги музокаралар муваффақиятсиз якунланди.
Исроил ва ҲАМАС ўртасида ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокаралар АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Уильям Бёрнс, Қатар Бош вазири Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний ва Мисрнинг юқори мартабали расмийлари иштирокида бўлиб ўтди.
Музокаралар муваффақиятсизликка учрагани ҳақидаги хабарлар ортидан АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин минтақада иккита авиаташувчи зарба берувчи гуруҳнинг мавжудлигини узайтиришни буюрди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь