Боровская Ўзбекистонга келди!

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясининг иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиясини фан ва таълим бўйича таркибий комиссиясининг ҳамраиси Марина Боровская бугун, 9 сентябрь куни Тошкентга келди.

Ташриф доирасида Боровская хоним раҳбарлигидаги делегация бугун  “МИСиС” Миллий технологик тадқиқотлар университетининг Олмалиқ филиалида бўлди. Меҳмонлар филиалнинг ўқув ва илмий тадқиқот фаолияти, талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун яратилган шароитлар билан танишди. Талабалар ва профессор-ўқитувчилар билан бўлган мулоқот чоғида ўқув жараёни самарадорлигини янда ошириш, ўқув лабораториялари, ахборот кутубхоналарини янада бойитиш хусусида фикр алмашилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик алоқалари кенгайиб бораётганлиги алоҳида қайд этилди. 

Куннинг иккинчи ярмида делегация аъзоларининг Тошкент вилоятида жойлашган Тошкент шаҳрида “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университети” федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг филиалига ташрифи режалаштирилган. 

Эртага, 10 сентябрь куни Олий ва ўрта масхус таълим вазири Ином Мажидов ва Россия Федерацияси фан ва олий таълим вазири ўринбосари Марина Боровская иштирокида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясининг иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиясини фан ва таълим бўйича таркибий комисиясининг биринчи йиғилиши ўтказилади.  


Мақола муаллифи

Теглар

МИСиС Марина Боровская Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиг

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг