Борис Жонсон коронавирусдан сўнг кўриш қобилияти ёмонлашганидан шикоят қилди

Олам

image

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсоннинг кўриш қобилияти коронавирусни бошдан кечгандан сўнг ёмонлашга. Бу ҳақда ҳукумат раҳбари бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

“Мен кўп йиллар давомида биринчи марта кўзойнак тақишим кераклигини тушундим. Менимча кўриш қобилиятим ёмонлашгани коронавирус билан боғлиқ муаммо бўлиши мумкин“, дейди бош вазир.

Шунингдек, Жонсон кеча, 25 май куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида унинг яқин маслаҳатчиси Доминик Каммингс ҳам коронавирус сабаб кўриш қобилиятини ёмонлашганини айтди. Аввалроқ, оммавий ахборот воситалари уни карантинни бузганликда айблаган ва Лондондан 400 км узоқликда, хотини ва беш ёшли боласи билан отасининг фермасига борганини танқид қилган.

Эслатиб ўтамиз, Борис Жонсонда жорий йилнинг 27 март куни коронавирус аниқланган. 6 апрель куни эса шифохонага ётқизилган. Оз вақт ўтиб, уни аҳволи ёмонлашган ва интенсив терапия бўлимига ўтказилган. 12 апрель куни эса Бош вазир шифохонадан чиқарилган.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Борис Жонсон

Баҳолаганлар

35

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар