Болливуд юлдузи Саиф Али Хон ўз уйида пичоқлаб кетилди

Маданият-санъат

image

Болливуднинг машҳур 54 ёшли актёри Саиф Али Хон ўз уйида пичоқлаб кетилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа 16 январга ўтар кечаси содир бўлган. Номаълум шахс актёр Саиф Али Хоннинг уйига ўғриликка тушган. Бундан хабар топган хизматкор уни тўхтатишга ҳаракат қилган ва жанжаллашиб қолган. Актёр можарога аралашиб, эркакни бўйсундирмоқчи бўлганида, у Саиф Али Хонга ҳужум қилган. Босқинчи актёрга олти марта пичоқ урган, унинг умуртқа поғонаси ва бўйни чуқур жароҳатланган.

Воқеа содир бўлган пайтда 54 ёшли актёрдан ташқари унинг 44 ёшли рафиқаси, актриса Карина Капур Хон ҳамда уларнинг 7 ва 3 ёшли ўғли уйда бўлган. Болалар ва аёл жабрланмаган, бироқ киноюлдузнинг уч ходимидан бири ҳам ҳужумда яраланган.

“Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, Саиф Али Хон 1970 йилнинг 16 август куни Ҳиндистонинг янги Деҳли шаҳрида туғилган. У 2012 йилда Карина Капур билан турмуш қурган. Ҳозирда уларнинг тўрт нафар фарзанди бор. Актёр “Сен ва мен”, “Ўткинчи дунё”,”Салом намасте”, “Девона ошиқ”, ”Пойга 2” фильмларида ижро этган роллари билан ўзбек телетомошабинлари орасида танилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Болливуд Саиф Али Хон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг