Боливиянинг собиқ президенти очлик эълон қилди
Олам
−
02 Ноябрь
3168Боливиянинг собиқ президенти Эво Моралес ўз тарафдорларидан йўлларни тўсиб қўйиш тўхтатишни сўради, бироқ ҳукумат музокаралар ўтказмагунча очлик эълон қилди. Бу ҳақда у “Kawsachun Coca” радиостанциясининг Facebook’даги саҳифасида эфирга узатилган матбуот анжуманида сўз очди.
“Мен намойишчилардан қон тўкилиши ва иқтисодий муаммоларни олдини олиш учун йўлни тўсиб қўйишда пауза қилишларини сўрашга қарор қилдим”, деди Моралес.
Шунингдек, собиқ президент “ҳукумат икки мавзу – иқтисод ва сиёсат бўйича мулоқот бошламагунча” очлик эълон қилишга қарор қилганини айтди.
Моралес тарафдорлари 19 кундан бери Боливиянинг турли департаментларини боғловчи йўлларни тўсмоқда. 30 октябрь куни мамлакат Президенти Луис Арсе уларнинг ҳаракатларидан кўрилган зарар 1,7 миллиард доллардан ошгани, тўқнашувларда 60 дан ортиқ полициячи жароҳатлангани ҳақида хабар берган эди. 1 ноябрь куни полиция ҳарбийлар кўмагида Кочабамба департаментида йўлларни тозалаш операциясини бошлаганидан сўнг вазият кескинлашган. Тўқнашувлар чоғида Моралес тарафдорлари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига қарши динамит таёқлардан фойдаланган, учта ҳарбий қисм қўлга олинган, ҳарбийлар эса гаровга олинган.
Маълумот учун, 2020 йил октябрь ойида бўлиб ўтган президентлик сайловларида Арcе Моралес томонидан қўллаб-қувватланди. Бироқ кейинчалик сиёсатчилар ўртасида 2025 йилда ҳукмрон “Социализм томон ҳаракат” партиясидан ким президентликка номзод бўлиши кераклиги борасида келишмовчиликлар юзага келди.
Эслатиб ўтамиз, июнь ойида собиқ президент Моралесни танқид қилгани учун армия қўмондони лавозимидан бўшатилган Хуан Хосе Суньига давлат тўнтариши ўтказишга уринганди. У Бош прокуратура талаби билан ҳибсга олинди. Боливия Адлия вазири Иван Лима Магне давлат тўнтариши ташкилотчиси 20 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкинлигини айтди.