Болгарияда 18 нафар афғон муҳожирнинг жасади топилди
Олам
−
19 Февраль 2023
8876Болгарияда 18 нафар афғон муҳожирнинг жасади бўлган ташландиқ юк машинаси топилди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Болгария Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, юк машинаси ичида яширинган ёғоч ва ноқонуний муҳожирларни олиб кетаётган бўлган.
Муҳожирлар қўшни Туркия чегарасини ноқонуний кесиб ўтиб, Болгария жануби-шарқидаги Ямбол шаҳри яқинида юк машинасига ортишдан олдин икки кун ўрмонда яширинган.
Қайд этилишича, улар совуқда бир неча кун овқатсиз қолиб кетган. Вафот этганларнинг орасида вояга етмаган бола ҳам бўлган.
Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Асен Межидиевнинг айтишича, 34 нафар муҳожир, жумладан беш нафар бола Софиядаги шифохоналарга етказилган, улардан баъзиларининг аҳволи оғир. Полиция қочиб кетган юк машинаси ҳайдовчиларининг шахсини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь